Келажакда қайси касб эгаси бўлмоқчисиз?

Қуйидаги бандлардан ўз  қизиқишингиз ва  қобилиятингизга мос келганларини белгиланг. Сўнгра пастдаги натижа тўгмасини босинг ва  келажакда қайси касб соҳиби бўлишингизни билиб олинг.

Одамлар билан осон муносабатга киришаман.

Бузилган нарсаларни тузатишни ёқтираман.

Музей, театр ва  кўргазмаларга боришни ёқтираман.

Доимо ўсимлик ва ҳайвонларни парваришлайман

Чизиш ва ҳисоб-китоб билан шуғулланишни ёқтираман  

Тенгдошларим ва кичик ёшдаги болалар билан бажонидил суҳбатлашаман  

Ҳайвон ва ўсимликларни парваришлар  жони-дилим.  

Ёзма ишларда кам хатога йўл қўяман

Мен ясаган нарсалар ўртоқларим  ва катта ёшдагиларни ўзига жалб этган.

Атрофдагилар мени бадиий қобилиятга эга деб биладилар  

Ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳақидаги китобларни қизиқиб ўқийман

Байрам кечаларида  ўз чиқишларим билан иштирок этаман.  

Машиналар, асбоблар ва қурилмаларнинг тузилиши ҳақида бажонидил ўқийман. 

Топишмоқ, масала ва ребуслар устида узоқ  вақт ишлай оламан.  

Одамлар орасидаги зиддиятларни осон муросага келтираман.

Мен техника билан ишлаш қобилиятига эгаман.  

Мен ёзган шеър ва ҳикоя намуналари  атрофдагиларга ёқади.  

Мен ўсимлик ва ҳайвонларни парваришлай  оламан.

Мен фикрларимни ёзма ифодалай  оламан  

Мен деярли  ҳеч ким билан ҳеч қачон жанжаллашмайман.

Менинг техника соҳасидаги ижодий ишларим  нотаниш кишиларга ҳам манзур бўлган. 

Хорижий тилларни ҳеч қийналмасдан ўзлаштираман.  

Кўпинча нотаниш кишиларга ёрдам беришимга тўғри келади

Узоқ вақт мусиқа устида ишлайман, расм чизаман ва китоб ўқий оламан.

Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўстириш ва парваришлашни яхши биламан

Қурилма ва асбоблар тузилишини синчиклаб ўрганишни ёқтираман.

Мен атрофидагиларга ўз нуқтаи назаримни сингдира оламан  

Ўсимлик ва ҳайвонларни бажонидил кузатаман.  

Илмий-оммабоп, танқидчилик ва  ижтимоий-сиёсий масалаларга оид адабиётларни қизиқиш билан ўқийман

Мусиқа ва рассомчилик сирларини ўрганишга лаёқатлиман