Сиз ёқтирган касбга хос хусусиятларни биласизми?

Йўриқнома: Сиз ўзингиз қайси касбга қизиқишингиз  ва унга мойил эканингизни  аниқлаш учун дастлаб  инсон хусусиятлари, қизиқишлари ва фаолият мазмунини ифодаловчи   олтита банддан бирини танланг. Сўнгра пастда келтирилган касблардан қобилият ва қизиқишларингизга мос келадиган биттасини белгиланг. Тест натижаларини билиш учун натижалар тугмачасини босинг ва  ўзингиз ёқтирган касбга хос хусусиятлар ҳақида билиб олинг.

Сиз амалиётчи, аниқ ишлар билан шуғулланишга мойил, ўзингиз ва бошқалар учун фойда келтирадиган ишлар билан шуғулланишни ёқтирувчи инсонсиз. Сиз  жисмоний меҳнатдан чучимайсиз.  Сиз техника соҳаларига,  амалий фикрлашга, ҳаракат малакаларини ривожлантиришга қизиқасиз.  


Сиз  назариётчисиз. Сизга янги билимлар олиш,  бирон бир муаммони  ўрганиш ва тадқиқ этиш ёқади. Сизга дунёқарашни кенгайтирувчи, ахборотларни тизимлаштириш ва таҳлил этиш, мавҳум фикрлаш, янги билимларни ўзлаштириш ёқади.


Сиз одамлар билан мулоқот қилиш ва ишлашни мойилсиз. Шу сабабли сизга таълим- тарбия, ёрдамга мухтож кишиларга кўмак бериш  ишлари  билан шуғулланишни  ёқтирасиз. Сиз  ҳис-туйғуга бой, жонли, одамлар билан ҳамкорликда ишлашга жуда қизиқасиз.


Сизга ҳужжатлар, рақамлар, матнлар, компьютер воситалари билан ишлаш ёқади. Сиз таваккал қилишни талаб этмайдиган, осойита, аниқ талаблар  қўювчи, ахборотларни қайта ишлашга қаратилган, ҳисоб-китоб,аниқлик, батартибликни талаб этувчи ишларни афзал биласиз. Сиз одамлар билан мулоқот қилишдан, уларни  бошқариш ва уларни хатти-ҳаракатларига жавоб беришни талаб этувчи ишлардан қочасиз.


Сиз ташкилотчисиз. Сиз жамоа ичида бўлишни, бошқаларга етакчилик қилишни, мустақил ва эркин бўлишни хоҳлайсиз. Сизга масъулиятни, таваккалчиликни, ташаббускорликни, иродани талаб этувчи ишлар ёқади. Сиз масъулиятни ўз зиммангизга ола биласиз.  


Сиз эркин ижодкорсиз. Сиз  қатъий режимни талаб этмайдиган, расмий бўлмаган, фантазия ва хаёл қилишга имкон берувчи, юқори эстетик дидни, махсус қобилиятни (бадиий адабиёт, мусиқа), ўзингизни ижодий жиҳатдан намоён қилишни талаб этувчи фаолият турларини  ёқтирасиз.

 

Қуйида тақдим этилаётган касблардан ўзингизга (қобилият ва имкониятларингизни инобатга олиб) мос келган биттасини танланг

 

Муҳандис
Социолог
Қандолатчи
Диний ходим.
Ошпаз
Статистика ходими
Сураткаш
Савдо зали маъмури
Механик
Безакчи (дизайнер)
Файласуф
Шифокор
Эколог
Ҳисобчи
Дастурчи  
Адвокат
Кинолог
Бадиий адабиёт таржимони  
Суғурта  агенти
Архившунос
Мураббий 
Телерепортёр
Терговчи
Санъатшунос
Нотариус
Брокер
ЭҲМ оператори
Манекенщик
Фотомухбир
Таъмирловчи
Кўкаламзорлаштирувчи
Биолог-тадқиқотчи
Автотранспорт ҳайдовчиси
Бортназоратчиси
Метролог
Картограф
Радиомонтажчи
Ёғочга ишлов берувчи
Геолог
Гид-таржимон 
Журналист
Режиссер
Библиограф
Аудитор
Доришунос
Юрисконсульт
Генетик
Меъмор 
Сотувчи
Почта алоқаси оператори
Социал  ходим
Тадбиркор 
Олий ўқув юрти ўқитувчиси
Мусиқачи-ижрочи
Иқтисодчи
Менежер
Корректор
Дирижер
Божхога инспектори
Модельер-рассом
Телефонист
Орнитолог
Агроном
Топограф
Ўрмончи 
Директор
Кийим кечак бўйича уста
Хореограф
Тарихчи
ДАН инспектори
Антрополог
Экскурсовод
Вирусолог
Актер
Официант
Товаршунос
Бош ҳисобчи
Жиноят қидирув инспектори
Сартарош-модельер
Психолог
Асаларичи
Савдогар
Ҳакам
Стенографист