Темперамент формуласи тести

Темперамент инсоннинг туғма хусусиятларини ифодаловчи жиҳатидир. Темпераментнинг  4 та асосий тури мавжуд:

1.       Сангвиник-кучли, ҳаракатчан, мувозанатлашган .

2.       Холерик- кучли, ҳаракатчан, мувозанатсиз.

3.       Флегматик-кучли, суст, мувозанатли.

4.       Меланхолик-кучсиз, мувозанатсиз, ғамхўр.

“Темперамент” сўзи лотинчадан олинган бўлиб, қисмларнинг ўзаро нисбати” деган маънони англатади.

 Инсонларда алоҳида темперамент тури учрамайди. Улар инсонларда аралаш ҳолда намоён бўлади.Темперамент хусусиятларининг яққолроқ намоён бўлишига кўра улардан бири етакчилик қилиши мумкин. Тақдим этилаётган тестда темперамент турларини ифодаловчи 20 тадан хусусиятлар мавжуд. Сиз ушбу хусусиятлардан ўзингизга мосларини белгиланг ва темпераментингизни аниқланг.


 

Холерик

қунтсиз;

жиззаки, жаҳлдор;

бесабр;

одамлар билан муносабатда ростгўй ва кескин;

журъатли ва  ташаббускор ;

қайсар;

баҳсларда топқирсиз ;

бир текисда ишлай олмайсиз;

таваккал қилишга қобилиятлисиз;

кексақловчи ва таъби нозик эмассиз;

 нутқингиз  пойма-пой, эҳтиросли;

сержаҳл ва  қизиққонсиз;

тажаввузкор ва жанжалкашсиз;

камчиликларга нисбатан сабрсиз;

ифодали имо-ишораларга  эгасиз;

ишни тез бажариш ва ҳал этишга қобилиятлисиз;

янгиликка интилувчансиз;

бирданига, шиддатли ҳаракатланасиз ;

мақсадга эришишда қатъиятлисиз;

кайфиятингиз тез ўзгаради.


 

Сангвиник

қувноқ ва хушчақчақ;

ғайратли ва  ишчан;

кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказа олмайсиз;

ўзингизни ортиқча баҳолашга мойилсиз;

янгиликни тез ўзлаштиришга қобилиятлисиз ;

қизиқиш ва иштиёқингиз беқарор ;

омадсизлик ва нохушлмкларни енгил ўтказасиз;

ҳар хил шароитларга осон мослашасиз;

ҳар қандай янги ишни қизиқиш билан  қабул қиласиз;

қизиқишингизни сусайса  тезда совийсиз;

янги ишга тез киришасиз ва бир ишдан бошқасига тез кўча оласиз;

бир хил, бир зайлдаги, қунт талаб қиладиган ишларни

     бажаришга қийналасиз ;

мулоқотманд ва кўнгилчансиз, нотаниши  кишилар орасида ўзингизни  эркин  сезасиз;

бардошли ва ишчансиз ;

нутқингиз баланд, тезкор, равшан, жонли, имо-ишорали ва  маъноли хатти-ҳаракатли;

кутилмаган, мураккаб ҳолатларда ўзингизни йўқотмайсиз;

доимо бардам кайфиятдасиз;

тез ухлайсиз ва тез уйғонасиз;

кўпинча қарорлар қабул қилишда шошасиз, фикрингизни бир  жойга тўплай олмайсиз;

баъзан чалғийсиз, юзакичиликка  йўл қўясиз.



 

Флегматик

вазмин ва совуққонсиз ;

ишларни пухта ва изчил бажарасиз;

эҳтиёткор ва мулоҳазалисиз;

кута оласиз;

бекорчиликни ёқтирмайсиз;

нутқингиз хотиржам, сокин, кескин туйғуларсиз, имо-ишора ва хатти-

     ҳаракатларсиз;

вазмин ва сабр-тоқатлисиз;

бошлаган ишингизни охирига етказасиз;

кучни бекорга сарфламайсиз;

кун тартибига қатъий риоя қиласиз;

жўшқинликка берилмайсиз;

рағбат  ва танбеҳларга  кам таъсирчансиз ;

сизга қаратилган пичингларга  илтифотли ва юввошсиз;

доимий қизиқиш ва муносабатларга эгасиз;

ишга  секин киришасиз ва бир ишдан бошқасига секин

     кўчасиз ;

ҳамма билан бир хил  муносабатда бўласиз;

барча нарсаларда аниқликни, пухталикни ёқтирасиз ;

янги шароитларга мослашишингиз қийин;

ўзингизни тута биласиз.



 

Меланхолик

тортинчоқ ва уятчансиз;

янги шароитларда ўзингизни йўқотиб қўясиз;

нотаниш кишилар билан мулоқот  ўрнатишда қийналасиз;

ўз кучингизга  ишонмайсиз;

ёлғизликка осон кўникасиз;

омадсизликлар одлдида  тушкунликка ва саросимага тушасиз;

ўзингизни тутиб туролмайсиз;

тез толиқасиз;

нутқингиз кучсиз, осойишта, баъзан у шивирлашгача тушиб 

     қолади;

суҳбатдошингизни характерига беихтиёр мослашиб қоласиз;

таъсирлансангиз  кўзёш тўкасиз;

рағбат ва танбеҳларга ҳаддан ортиқ таъсирчансиз;

ўзингизга ва атрофдагиларга юқори талаблар қўясиз;

шубҳаланишга, гумонсирашга мойилсиз ;

ҳаддан ташқари сезгирсиз ва дилингиз тез оғрийди;

ҳаддан ортиқ таъби нозиксиз;

тунд ва камгапсиз, фикрингизни бошқалар билан баҳам

     кўришни ёқтирмайсиз;

кам фаол ва журъатсиз;

 ҳокисорсиз;

атрофдагиларга ёрдамга ва уларга дардкаш бўлишга интиласиз


                                                                                  

Тест натижалари

Сизнинг темпераментингизда :

% холерик,

% сангвиник,

% флегматик,

% меланхолик.